Муқаддас заминни кўз қорачиғидек асраш, унинг сархадларини ёвуз кучлардан ҳимоя қилиш ҳар бир йигитнинг шарафли бурчидир. Уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш эса биз тарбиячиларнинг вазифамиз экан, ҳар бир мактабгача таълим ташкилоти ўғил болалар иштирокидаги ватанпарварлик, спорт ва яна бир қанча тадбирларни ўтказиш учун 14- январни кутиб ўтириш кечириб бўлмас хатонинг ўзидир. Ана шуларни инобатга олган мактабгача таълим бўлими Ватанпарварлик ойлиги доирасида 17 та мактабгача таълим ташкилотларининг тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларидан бир нафар ўғил бола иштирокидаги мард ўғлонлар беллашувини ўтказди.
Тадбир туман марказида жойлашган 2-сон мактабгача таълим ташкилотиида бўлиб, унда жамоатчилик кенгаши, ота-оналар ҳам иштирок этишди.
Мард ўғлонлар бешта шарт бўйича истеъдод ва кучларини синовдан ўтказишди. Ҳакамлар ҳайъатининг ҳулосалари билан 1-ўрин 2-мактабгача таълим ташкилотининг тарбияланувчиси Адхамга насиб этган бўлса 2 ва 3 ўринларга 13-мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Сардорбек ҳамда 8-мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Мамадали муносиб деб топилди. Бу каби ватанпарварлик тадбирларини йил давомида ташкиллаштиришни режалаштирган мактабгача таълим бўлими ҳар бир иштирокчига китоблар тақдим этди.
Тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Х.Кўбаев иштирок этди.
Шоира САЙФУЛЛАЕВА,
мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари вазифаси бажарувчиси.