Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан “Мажбурий меҳнатга жалб қилмаслик, ноқонуний ушланмалар ушлаб қолиниши рўй берганда ишонч телефонларига мурожаат қилиш” мавзусида давра-суҳбати бўлиб ўтди. Унда 100 дан зиёд корхона ва ташкилотлардаги касаба уюшмаси раислари иштирок этди.
Тадбирда иштирок этган таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси раиси А.Тўхтаров мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамиятини қарор топтириш, меҳнаткашларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб иш шароитлари яратиш, хусусан, мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шаклларига барҳам бериш, меҳнатни муҳофаза қилиш, бу борада халқаро меъёрий ҳужжатларга риоя этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Сўнгги пайтларда ижтимоий соҳа ходимларининг жамоат ишларига мажбурий жалб этилаётгани, бу борада эса айрим маҳаллий раҳбарлар томонидан қонунбузарлик ва кўзбўямачилик ҳолатлари кузатилаётганлиги Юртбошимиз томонидан ҳам жиддий танқид қилинди.
Маълумки, жаҳоннинг 180 дан ортиқ мамлакати Халқаро меҳнат ташкилотига аъзо ҳисобланади. Ўзбекистон 1992 йилнинг март ойидан ушбу ташкилотнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айланган. Ҳозирги кунга қадар мамлакатимизда мазкур ташкилотнинг 14 та конвенцияси ратификация қилинган.
Таъкидлаш керакки, халқаро нормалардан ташқари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ўаракатлар стратегиясида ҳам фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган. Ўозирда юртимизда ана шу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда.
Тадбирда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича халқаро ва миллий қонунчиликдаги асосий тушунчаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, мамлакатимизда инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, унга тўлиқ барҳам бериш борасида амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўқрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.
МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ
Ҳ.Мамарасулов.