Туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида туман ҳокими Ҳ.Оқбўтаев 42 нафар маҳалла раислари ва ходимларига “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини топширди.
Бугун бутун башарият қатори ўзбек халқи ҳам коронавирус пандемияси сабаб оғир синов ва қийинчиликларга матонат билан курашмоқда.
Шундай синовли кунларда мард ва жасур, олийжаноб халқимиз янада жипслашиб, ўзаро ёрдам, меҳр-оқибат, аҳиллик каби юксак инсоний фазилатлар соҳиби эканини яна бир бор амалда намоён этиб келаётир.
Мана шундай инсонлар меҳнатини муносиб тақдирлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони тасдиқланган эди.
Тадбирда туман ҳокими Ҳ.Оқбўтаев сўзга чиқиб, бугун шундай мураккаб ва таҳликали вазиятда ўзининг олижаноб ҳислати билан барчага ўрнак бўлаётган тумандаги маҳалла раислари, уларнинг котиблари, маслаҳатчилари тимсолида халқимиз янада жипслашиб, ўзаро ёрдам, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва аҳиллик каби юксак инсоний фазилатлар эгаси эканлигини яна бир бор намоён этганлигини таъкидлаб ўтди.
Бу бежизга эмас. Чунки тақдир тақозоси билан оғир вазиятга тушиб қолган инсонга ўз вақтида кўрсатилган меҳр-саховат, беминнат ёрдамнинг ўрнини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди.
Шундан сўнг кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.