Жўш қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури доирасида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларида меҳнат қилаётган аҳоли ҳамда ҳашарчиларнинг маданий дам олишларини мазмунли ташкил этиш мақсадида туман ҳокимлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан концерт дастури ташкил этилди.
Жўшда “Обод қишлоқ” дастури доирасида 8 та маҳалла ҳудудида кенг кўламдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Белгиланган ишлар амалга оширилса, 5 мингга яқин оила мавжуд бўлган бу ҳудудда 3 минг 400 дан ортиқ хонадон обод бўлади. Натижада қишлоқ гўзал қиёфа касб этади, аҳоли руҳиятида ижобий ўзгаришлар юз беради.
Ўз қишлоғини обод масканга айлантиришда кўмаклашаётган қурилиш ва таъмирлаш ишларида қатнашаётган ҳашарчиларимиз, маҳаллада истиқомат қилаётган аҳолининг маданий хордиқ олишлари учун қўшни Иштихон туманидан ташриф буюрган бир гуруҳ санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар ҳар бир ҳашарчи ва аҳоли вакилларига ўзгача кайфият ва шижоат баҚишлади.
Жўш қишлоқ хўжалик коллежида намойиш этилган концерт дастурида она Ватанимизнинг тинчлигини, ободлигини тараннум этувчи қўшиқлар, рақслар билан биргаликда, она ҳақида куйланган қўшиқларга томошабинлар ҳам жўр бўлиб ижро этишди.
Ўз мухбиримиз.