Самарқанд шаҳрида спортнинг миллий кураш тури бўйича вилоят ҳокими соврини учун халқаро мусобақа ўтазилди.
Мусобақада мамлакатимиз спортчиларидан ташқари Индонезия, Тожикистон ва Қозоғистонлик курашчилар ҳам уч вазн тоифасида куч синашди.
Қувонарлиси, 90 килограмм вазнда иштирок этган тумандошимиз Муҳаммадали Шамсиддиновга тенг келадиган рақиб топилмади. Унга вилоят ҳокими соврини “Спарк” автомашинаси топширилди.
Шунингдек, 73 килограмм вазнли полвонлар ўртасида кечган муросасиз баҳсларда андижонлик Раҳматилла Нуриддинбеков, 90 килограммдан оғир вазнли полвонлар беллашувида мутлақ ғолиблик хоразмлик Болтабой Болтаевга насиб этди.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ушбу полвонларга мусобақанинг бош соврини – “Спарк” автомобилларининг калитини топширди.
Шунингдек, мусобақанинг 2-3 ўрин соҳиблари, фаол курашган спортчилар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон кураш федерациясининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ҳ.РАСУЛОВ.