Китоб ўқишнинг фойдаси мўл, баракаси беҳисобдир. Аввало ўқиш ва мутолаа турли-туман маданиятлар ва билимларни ўрганиш учун инсонга асосий кўприк бўлиб хизмат қилади. Ўқиш тилни тўғрилаш, оғзаки нутқни ривожлантириш, сўз бойлигини орттириш учун асосий манбадир. Киши канчалик кўп мутолаа қилса, шунчалик равон ва бехато сўзлайдиган, адабий гапирадиган бўлиб боради. Дунёқараши, маданий савияси шаклланади.
Китоб, газета ва журналлар мутолаа қилишга одатланиш кишига таъбир жоиз бўлса “мустақил таълим олиш” маҳоратига эга бўлишга ёрдамлашади. Ҳозирги кунда “ўзига ўзи таълим бериш” услуби ҳаёт заруратларидан бирига айланиб улгурдики, усиз киши тараққиёт карвонидан ортда қолиб кетиши ҳеч гап эмас. Мисол учун гапирадиган бўлсак, телевизорми, телефонми, кир ювиш машинасими ёхуд ҳар қандай техника воситаларидан фойдаланиш учун ҳам ўқиш, маълум терминларни билиш талаб этилади. Ахир мазкур нарсаларнинг ҳар бирининг, таъбир жоиз бўлса ўз таништирувчи китоби бор. Усиз иложи йўқ. Шундай экан, ўқиш бугунги куннинг энг долзарб заруратларидан бири десак, сира муболаға қилмаган бўламиз.
Ундан ташқари киши кўп ўқиган сари билими ошиб бораверади, ҳамма соҳадан маълум маънода хабари бўлади, натижада атрофидагилар учун ҳам қизиқарли суҳбатдош, тўҚри маслаҳатгўй ва ёрдамчига айланади.
¤қишнинг фойдаларидан яна бири шуки, у вақтдан унумли фойдаланиш воситасидир.
¤қишнинг тарбиявий аҳамиятлари ҳам бисёр. Болаларни ёшлик чоғларидан китобга муҳаббатли қилиб ўстириш ўта фойдалидир. Зеро, китоб эзгуликдан, олийжанобликдан, мардликдан ҳикоя қилади. Маънавиятни оширади. Тубанлик, номардлик, разолат ва хиёнатнинг қабиҳ юзини очиб беради, бундай ёмон хулқларга қарши қалбда нафрат уйҚотади. Шу боис ёшларимизни китобга меҳрли қилиб ўстириш маънавий ва тарбиявий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга моликдир.
Китоб ўқиш қалб чигалликларини ёзади, кўнгилга ҳузур баҚишлайди, жаҳолатга барҳам беради, турли-туман ёмон фикрлар, васвасаларни киши онгидан қувиб юборади.
Китоб ҳаётнинг қоронғу ва зимистон йўлларини ёритиб борувчи чироқдир. Кўп китоб ўқийдиган инсон китоблар тахида ўз маконини топган ўзгаларнинг аччиқ қисматлари ёки муваффақиятлари сабаблари, сир-асрорларидан воқиф бўлади ва шу нарсаларни ўз ҳаётида ижобий маънода қўллайди. Натижада кўп муваффақиятларга эришишга муяссар бўлади.
Шундай экан ҳар биримиз китоб ўқишга, илм олишга ўта чанқоқ бўлишимиз, фарзандларимизни мана шундай руҳда тарбиялашимиз мақсадга мувофиқдир.
Ҳ.РАСУЛОВ.