(Эргаш Жуманбулбул ўғли эл кезади)
Эрта тонгдан қалам тутдим қўлима,
Фаришталар ҳозир бўлди жўлима,
Файз киргизиб, гулзорима, гулима,
Эргаш бахши қайтган эмиш элиға,
Гуллар сочиб кутиб олинг жўлиға.
Самарқанднинг Қўшработи, Қўрғони,
Шоир ўсган туғилган хонадони,
Етти пушти, шунда бобокалони,
Достон руҳин сингдирган эл дилига,
Эргаш бахши қайтди яна элига.
Ёдгор, Лафас, Мулла Тош, Тилла кампир,
Достон куйлаб ўтиб кетдилар бир-бир,
Аммо Эргаш бахшига кетгандир пир,
Дўмбирасин олса агар қўлига,
Булбуллар ҳам тушунгайдир тилига.
" Хуш келди"-ю, "Гўруғлибек" "Қизжибек",
"Якка Аҳмад"',"Қундуз-Юлдуз", “Алибек",
"Ошиқ Ғариб"' "Юсуф билан Зулайҳо", "Аҳмадбек",
Бирга қайтди карвон бўлиб элига,
Гуллар сочиб кутиб олинг йўлига.
Ўттиз достон, тўққиз терма билсангиз,
Беллашмоққа келинг, шоир бўлсангиз,
Шунда қойил деймиз соврин олсангиз,
Ўттиз достон ёд билган ўз тилида,
Эргаш бахши мезбон бугун элида.
"Қўрғон"га йўл тушса бир бор сўрарсиз,
Уй музейин, ҳайкалини кўрарсиз,
Мақбараси ҳам шундадир биларсиз,
Насиб этса зиёратга келарсиз,
Эргаш бахши қайтди яна элига,
Лола гул соч, кутиб олгин йўлига.
Лола ПИРМАТОВА,
Қашқадарё вилояти, Гувалак шаҳарчаси.