Жорий йилнинг декабрь ойида халқ депутатлари республика, вилоят ва туман (шаҳар) Кенгашларига сайлов ўтказилади. Айни кунларда ушбу сиёсий жараёнга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Туман марказидаги 48-умумтаълим мактабида участка сайлов комиссиясига номзодлар халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларни ташкил этиш, сайловга оид қонунчилик ва сайлов жараёнида вужудга келадиган турли масалалар юзасидан билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқув-машғулотлари ўтказилмоқда.
- Участка сайлов комиссияси раислигига номзодлар орасидан раислар танлаб олинади,-дейди ¤збекистон Миллий университети доценти, Марказий сайлов комиссияси тренери Нурали Бекмуродов. -Ўқув интерфаол усуллардан фойдаланилган ҳолда ўтказилмоқда. Кўзланган мақсад сайлов комиссиялари ваколатларини амалда қўллаш, овоз берувчилар рўйхатини шакллантириш борасида маълумотлардан тизимли фойдаланиш, муддатидан олдин овоз бериш жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш, сайлов натижаларини аниқлаш ва эълон қилишга оид тушунчаларини мустаҳкамлаш, сайлов тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликка оид ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги билимларини мустаҳкамлашга кўмаклашишдан иборатдир.
Ўқув-машғулотлари участка сайлов комиссияси раислари танлаб олингандан кейин улар билан яна давом эттирилади.
Ш.ЗИЁДДИНОВ,
туман маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи.