Туман марказидаги 82-умумтаълим мактабида математика фани ойлиги доирасида “ал-Хоразмий издошлари” мавзусида фан ўқитувчиси Зилола Жиянованинг очиқ дарси бўлиб ўтди. Очиқ дарсни ташкиллаштиришда кўпроқ ўқувчи-ёшларни эркин ва мустақил фикрлашга ундайдиган “Жонли доска”, “Рақамли бокс” сингари ноанъанавий дарс методларидан фойдаланди. Мазкур методлар билан ўқитувчи синфда мавжуд барча ўқувчиларни мустақил фикр ва мушоҳадага чорлади. Шунингдек у кўргазмали қуроллар билан мавзу кўламини ҳам очиб берди.
- Бугунги ўқувчини анъанавий савол-жавоб, маъруза сингари дарс ўтиш усуллари билан алдаб бўлмайди, - дейди З.Жиянова. - Ахборот узатиш воситалари технологиялашган асрда ўқувчининг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда дарсларни ташкил этиш таълим самарадорлигини оширади. Сабоқ жараёнларида ўқувчининг интеллектуал салоҳиятини шакллантиришга қаратилган ўқув методларидан фойдаланиш ҳам, ўйлайманки, дарснинг янада тушунарли, қизиқарли, фойдали бўлишини таъминлайди.
Очиқ дарс давомида фаол қатнашган ўқувчилар мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совҚалари билан тақдирланди.
Тўлқин ХАЛИЛОВ.