Яқинда таҳририятимизга “Дилмунчоқ” ёш қаламкашлар тўгараги раҳбари, 42-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Мирзоҳид Мусақулов қўлида китоб кўтариб, хурсанд ҳолда кириб келди.
- Яқинда,деди у, Ҳиндистоннинг “AUTHOOKS PRESS” қитъалараро маданият ассоциацияси ҳамда “Оқсарой” адабий агентлиги ҳамкорлигида ҳинд-инглиз тилларида “Олтин кўприк” китоби чоп этилди. Унда мамлакатимизда шеърият билан шуғулланаётган 42 нафар юртдошларимизнинг шеърлари киритилди. Менинг ҳам 5 та шеърим китобдан жой олди. Ушбу китоб Англия ҳамда Ҳиндистонда ёш китобхонлар ҳукмига ҳавола этилмоқда.
Албатта, бундай қувончли хабардан хурсанд бўлдик. Ахир, туманимизнинг тоғли қишлоқларидан бири бўлмиш Қовунчи қишлоғида ўқувчиларга она тилидан сабоқ бераётган ўқитувчининг шеърлари чет тилига таржима қилиниб, бошқа давлатда чоп этилса.
Мирзоҳид 42-умумтаълим мактабида дарс бериш билан биргаликда “Дилмунчоқ” ёш қаламкашлар тўгарагини ҳам очган. Шунингдек, туман марказидаги “Баркамол авлод” марказида ёш қаламкашлар билан бир ойда бир марта учрашув ўтказиб, уларга шеърият сабоқларини ўргатиб келмоқда.
- Асосий мақсадим туманимиздаги ёш қаламкашларнинг ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлашдир,-дейди ўз сўзини давом эттириб Мирзоҳид. -Улар билан доимий равишда учрашиб, шеърият сир-асрорларидан сабоқ бериб келаяпман. Мақсадимиз туманимиз ёш ижодкорларининг шеърий тўпламини йиғиб, китоб ҳолида чоп этишдир.
Туманимиз ёш истеъдод соҳиблари кўпчиликни ташкил этади. Фақатгина уларга кўмак зарурдир. Шу нуқтаи назардан Мирзоҳиднинг саъй-ҳаракати таҳсинга сазовордир. Унга доимо ижодий изланишдан чарчама, дейсак арзий ва шунга муносиб.
Ҳ.МАМАРАСУЛОВ. Яқинда таҳририятимизга “Дилмунчоқ” ёш қаламкашлар тўгараги раҳбари, 42-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Мирзоҳид Мусақулов қўлида китоб кўтариб, хурсанд ҳолда кириб келди.

Ҳ.МАМАРАСУЛОВ.