Жорий йилнинг 19 март куни муҳтарам Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини янада юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг оммалаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, санъат ва маданият масканларига жалб қилган ҳолда ёшлар қалбида санъатга муҳаббат туйғуларини уйғотиш бўйича бирламчи вазифалар белгиланиб, бешта муҳим ташаббус илгари сурилган эди.
Хусусан тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобҳонликни тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилганлиги жойларда амалий тасдиғини топиб бормоқда. Жумладан, туман марказидаги 48-умумтаълим мактабида 4-синф ўқувчилари ўртасида “Китоб менинг дўстимсан” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида ота-оналар томонидан ўқувчиларга бадиий китоблар совға қилинди.
Ўқувчиларимиз эса “Нонвой, деҳқон ва тандирчи”, “Овчи ва тулки”, “Ношуд бола” каби ўзбек халқ эртаклари асосида театрлаштирилган саҳна кўринишларини намойиш этишди. Тадбир давомида фаол қатнашган ва аъло баҳолари билан ўз тенгдошларига ўрнак бўлаётган Баҳора Турдибоева, Рухшона Рахмонова, Жасурбек Саидов, Заҳро Анорбоева каби ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Шахноза ХАЛИЛОВА,
48-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси.
