Вилоятимиз бўйлаб давом этаётган Ватанпарварлик ойлиги доирасида туманимиздаги умумтаълим мактабларида Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, Заркент шаҳарчасида жойлашган 9985-ҳарбий қисм аскарлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман маданият бўлими ходимлари томонидан олиб борилаётган учрашув, давра суҳбатларида ёшларимизнинг жонажон диёримиз, миллий анъаналаримиз, қадриятларимиз ҳақидаги билимларини янада оширишга қаратилмоқда.
-Бугунги кунда ёшларимизнинг билимли, салоҳиятли, куч-қудратга эга бўлишлари учун барча шароитлар етарли, - дейди Ёшлар иттифоқи туман кенгаши мутахассиси А.Жалолов. – Ватанпарварлик ойлиги доирасида ўтказилаётган тадбирлар буни яққол кўрсатиб турибди. Оқтепа ҳудудидаги мактаб ўқувчилари билан айнан ватанпарварлик ҳақида суҳбатлашиб, келажагимиз ишончли қўлларда эканлигига яна бир бор амин бўлдим.
Юртга содиқ фарзанд бўлиш, Ватан учун сидқидилдан хизмат қилиш ҳар бир ўғил-қизнинг орзуси экан, бу каби инсоний бурчларни адо этмоқ учун айни шу дамдан бошлаб, соғлом, кучли, довюрак ва ватанпарвар, халқига садоқатли бўлиш каби сифатлар ҳақидаги давра суҳбатлари туманимизнинг ҳар бир мактаб ва бошқа ташкилотларида ҳам ўтказилмоқда.
Д.ҲАСАНОВА.