“Оила” илмий–тадқиқот маркази вилоят бошқармаси бошлиғи З. Шодиева “Жўш ота” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда 8 нафар фуқаро оилавий муаммолари бўйича мурожаат қилдилар.
Сайёр қабул давомида иштирокчиларнинг оилавий мурожаатларига атрофлича тушунтириш ва маслаҳатлар берилди. Шунингдек, сайёр қабул давомида кўп йиллардан буён бетоб бўлиб ётган Карим Қаршиев, Бахтиёр Усмонов, Ўралой Эрманова ҳамда Насиба Болиевалар хонадонига ташриф буюриб, оилавий аҳволидан хабар олинди.
Сайёра ТОШБОЕВА,
“Оила” илмий-тадқиқот маркази туман бўлими бошлиғи.
