Мана бир неча кундан буён туманимизнинг барча гўшаларида янги йил тантаналари бўлиб ўтмоқда. Қаерга борсангиз. байрам кайфияти, болажонларнинг шўх қийқириқлари, чиройли безатилган арча атрофида уларнинг қўшиқ куйлаб, шеър айтишлари байрамга келган барча ёшу кексани беҳад шод этаётир.
Бу йилги байрам тантаналари туманимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам ўзгача тарзда нишонланмоқда. Вилоятимиз марказидан 150 км, туман марказидан 40 км узоқликда жойлашган Жўш ҳудудида ҳам янги йил байрами тантаналари бўлиб ўтди.
Йиллар давомида қаровсиз қолиб келган йўллар қишда лой, ёзда чанг-тўзон, аҳоли учун сув, газ муаммоси, қишлоқда касал бўлиб қолган киши қийналиб бўлсада туман марказига ёки вилоятга боришга мажбур бўлишган.
Жўш ҳудудида жорий йилда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастури асосида улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.
Хусусан, 130 км юришга мутлақо яроқсиз йўлларга қум-шағал тўкилиб, текисланди, 50 кмдан ортиқ йўл асфальтланди. 9 та МТМ, 11 та маҳалла фуқаролар йиғини биноси, 2 та оилавий поликлиника, 5 та ҚВП, 19 та мактаб, ўзбек халқ достончилиги асосчиларидан буюк бахши Эргаш Жуманбулбул ўҚли уй-музейи, ўн асрлик тарихга эга “Жўш ота” жомеъ масжиди, “Жўш деҳқон бозори” янгидан қурилди. Қирқдан ортиқ бозор инфратузилма объектлари қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, мингдан ортиқ ҳудуд аҳолиси газ баллонлари билан таъминланди. Электр таъминотидаги муаммолар бартараф этилди, 15 кмдан ортиқ кўча чироқлари ўрнатилди, пиёдалар йўлакчаси барпо этилди. ¤н мингдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Ҳудуддаги барча аҳоли республика ҳамда вилоятдан келган тажрибали шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.
Шунингдек, ҳудуддаги мингдан ортиқ аҳоли хонадонларнинг уй-жойлари замонавий талабларга мос равишда ўзгартирилди, 100 га яқин хонадонлар уй эгалари ёрдами билан таъмирланиб, бепул қурилиш материаллари билан таъминланди.
Бу эса Жўшдаги “Марказий истироҳат боҚи”да янгидан қурилган “Амфитеатр”да янги йил байрами тантаналарида иштирок этган аҳоли кайфиятига ҳам ўзгача завқ бағишлади. Ҳали бирон киши эслай олмайдики, янги йил байрам тантаналарига бунчалик кўп аҳоли қатнашганлигини. Деярли олти мингдан зиёд киши, нуронийлар, хотин-қизлар, юзлаб ёшлар ушбу байрам тантаналари иштирокчиси бўлишди.
Байрам тантаналарига Тошкент шаҳридан ташриф буюрган ¤збекистон халқ артисти Маҳмуд Намозов, муҳаббат куйчиси Анвар Санаев, "Ниҳол" мукофоти совриндори Адҳам Солиев, таниқлар хонандалар Ҳулкар Абдуллаева ва Фарҳод ва Ширин иштирок этишгани аҳолининг кайфиятини янада кўтариб, барчанинг кўнглида шукроналик ҳисларини кўриш мумкин эди.
Табриклаш учун сўз олганлар кўнгилларида жўш урган ҳис-туйғуларини баён этиш билан бирга, юртимизда тинчлик ва тотувликнинг барқарорлиги, йилдан-йилга юксак суръатлар билан фаровонликнинг юксалиб бораётгани, Юртбошимиз раҳнамолигида халқимизнинг бахту саодати йўлида амалга оширилаётган буюк ва хайрли ишлар, кексаларни эъзозлаш, аҳолининг, айниқса оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантириш, давлатимиз сиёсатининг устувор вазифалари даражасига кўтарилгани ҳақида тўлқинланиб гапиришди. Шунингдек, мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳолда таълим олиши ва вояга етиши учун барча шарт-шароитлар яратилаётгани таъкидланди.
Тадбир давомида туман ҳокимлиги томонидан Жўшда ободончилик ва қурилиш ишларига ўз ҳиссаларини қўшган бир гуруҳ юртдошларимизга совғалар топширилди.
Байрам тантаналари туман ҳокимлиги биноси олдида ўрнатилган арча атрофида ҳам давом эттирилди.
Ўз мухбиримиз.