Самарқанд вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Бозоржой” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Қирқовул қишлоғида ўқув-тактик машғулотини ўтказди.
Қўшработ туман телекоммуникация боғланмаси томонидан соат 13:30 дан соат 13:52га қадар тумандаги ФВДҚТ доимий тайёргарликдаги хизматларига “Йиғин” сигнали орқали хабар берилиб, доимий тайёргарликдаги хизматлар соат 14:30да ўқув-тактик машғулоти ўтказиладиган майдонда сафланди.
Ўқув машқи саф кўриги билан бошланди. Шундан сўнг ўтказилаётган ўқув машқининг мазмун-моҳияти иштирокчиларга тушинтирилиб, ёнғин содир бўлганда қандай ҳаракат қилиш лозимлиги амалий ҳаракатлар билан кўрсатилди.
Шунингдек, фавқулодда вазиятларда биринчи ёрдам кўрсатиш, бунда ҳар бир инсон биринчи, тезкор қутқарувчи эканлигини алоҳида таъкидланди. Масалан, фавқулодда ҳодисалар туфайли инсон қон томирлари кесилиши оқибатида ёки одам ҳушидан кетган ҳолатда биринчи тиббий ёрдам келгунича қилиниши керак бўлган ишларни мисоллар тариқасида тушунтирилди.
Ш.СУВАНОВ,
туман ФВБ бўлим бошлиғи, лейтенант.