Пандемия шароитида тез тиббий ёрдамга бўлган талаб кескин ошган. Шу боис шошилинч ва биринчи ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашни вазиятнинг ўзи тақозо этмоқда.
Самарқанд вилоят прокурори Р.Машарипов туманимизга ташриф буюриб, аҳолига тиббий хизмат сифати, тиббиёт муассасаларининг шарт-шароити, беморларга яратилган имконият, мавжуд муаммоларни ўрганди.
Шунингдек, вилоят прокурори туман тиббиёт бирлашмасида куз-қиш мавсумига қандай тайёргарлик кўрилганлиги, хоналарнинг аҳволи билан ҳам танишди.
Бундан ташқари, шифохонада даволанаётган фуқаролар, хусусан марказий шифохонанинг болалар бўлимида даволанаётганларнинг ҳолидан хабар олиб, улар билан батафсил суҳбат ўтказиб, тилак ва таклифларини эшитди.
Ўз мухбиримиз.