“Вақф” хайрия жамоат фонди “Ғамхўр бўлайлик” шиори остида республика бўйлаб ўтказилаётган хайрия тадбирлари туманимизда ҳам ташкил этилди. Унда 42 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 420 нафар боқувчисини йўқотган ва етим фарзандларни вояга етказаётган моддий ёрдамга муҳтож оилаларнинг қалбига озгина бўлса ҳам қувонч ва шодлик улашиш бўлди.
Ана шундай тадбир “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ўтказилди. Унда маҳаллада истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногирони Гулноза Эшқулова ҳамда Нодир Бозоров хонадонларидан хабар олинди ва “Вақф” хайрия жамоат фондининг озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим қилинди.
- Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай мурувватдан хурсандман,-дейди Гулноза Эшқулова. -Ўзимдан ташқари фарзандимга ҳам ғамхўрлик кўрсатишмоқда. Жорий йилги пандемия шароитида ҳам мутасаддилар доимо холимдан хабар олиб туришди. Юртбошимиз раҳнамолигида инсон қадр-қиммати ва шаънини улуғлаш, манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича амалий ислоҳотлар олиб борилиши халқимизга хос инсоний фазилатларнинг энг юксак намуналаридан биридир. Кам таъминланган оилалар ва ногиронларга ҳурмат-эътибор кўрсатиш борасида бизнинг халқимиздек бағрикенг, меҳр-мурувватли халқ бўлмаса керак.
Шунингдек, "Булоқбоши" маҳалла фуқаролар йиғинида "Салимова Ойсифат Толлибоевна" хусусий шифохонасининг бош шифокори Н.Салимов томонидан 10 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ун, ёғ, пиёз, картошка, цитрус мевалар ҳамда юз минг сўмдан пул маблағлари тарқатилди.
Албатта, бу эзгу ишларнинг бардавом бўлиши кишилар орасида меҳр-оқибат, диёнат, саховат каби тушунчаларни мустаҳкамлаш билан бир қаторда байрамона кайфият ҳам улашади.
М.ЯНГИБОЕВ,
И.БОБОҚУЛОВ.